Аксарият ватандошларни кундалик нутқида биринчилардан бўлиб шакллангани сабабми барча электр чайниклар Tefal,барча болалар таглиги Pampers бўлиб шакллангани каби электрон тўлов тизимида Click)) "Ака сизда клик борми,пулни клик қилиб юборинг" Ўзим ҳам фақат Click дан фойдаланаман)
Стадионларни ҳам ихчам 50 тача одам сиғадиган қилиб қурсак бўларкан. Бекор ҳам йилда бир тузукроқ ўйин бўлса тўлади бошқа пайт бўм-бўш туради. Ёки байрам тадбирлари ўтказиладиган майдонлар ҳам фақат байрамларда одам билан тўлади холос, шу пастдаги пост эгасини мантиғи бўйича...
Эсингиздами Испанияни Малага клуби ҳам 2012 йиллари ўзини ёрқин ўйинлари билан мамлакатда ва Европада зўр порлайди. Ўшанда клуб мураббийи Пеллегрини, клуб энг зўр ўйинчиси Иско эди. Ўхшашроқ тандем)
Олимлик даъвоси осон, лекин ҳақиқий илм соҳибини унинг сўзидаги вазн, фикридан сочилган нур фош қилади ёки ҳақиқий олимни таниш учун унинг унвонидан кўра сўзи ва савияси етарли. Чунки ёлғон илм ўзини узоқ яшира олмайди.