Бир дўстимнинг ғалати одати бор. Яқинларининг характерларини chatgpt’га киритиб, руҳий аҳволи ҳақида диагноз сўрайди. Унга кўра манга СДВГ, бошқа ўртоғимизга ОКР, яна бирига ПТСР ташҳизи қўйилипти. Манам қарши ҳужумга ўтиб СИга ўзини характерини ёздим. Унда шизофрения чиқди 😅
Expo 2025 Osaka’даги Ўзбекистон павильони ҳақиқатда яхши чиққан. Меъморчилик дизайни бўйича нуфузли Dezeen нашри уни Top10таликка киритди. Бошқа экспертлар ҳам мақтаяпти. Немис архитектура бюроси Atelier Brückner томонидан лойиҳалаштирилган. Молодцы, барака топинглар. Ростдан зўр
Осакада бўлиб ўтаётган Эксподаги Ўзбекистон ва бошқа давлатлар павильонлари ҳақидаги видеони YouTube каналимга жойлавордим. Яхши чиққан. Ўзимгаям ёқди лекин. Қараб боқишли. youtu.be/djvf0sBM7gc
Пиёдалар автотеррористларга муносиб жавоб бера бошлашяпти. Шаҳарни ўз эгаларига қайтариш фурсати етди. Бутун Ўзбекистон пиёдалари бирлашингиз еҳуд бу террористлар сизларни одам ўрнида кўрмасликни давом этади. Бу урушни пиёдалар бошламади лекин якунлаб қўйишади 😅
Ислом Каримов Констанинг мактаб ҳақидаги қўшиғи ҳақида
Қўшиламан фикрларига. Йиғи сиғи ва лузерский қўшиқла жуда кўпайиб кетти. Қанақадир оммавий мазлумлик ва бечоралик кайфияти ривожланяпти. Ижод руҳлантириши, илҳомлантириши ва ҳаяжонлантириши керак.Ҳозир эса фақат заифлар учун
Иш берувчи рус тилини билиш шартини қўйса бу ўзбек тилини писанд қилмаслик эмас. Бу қўшимча малака талаби. Исталган бизнес потенциал ходимига шундай талаб қўйишга ҳақли. Худди экзелни билиш талабидай. Ҳечким сизга фақат ўзбек тилини билганингиз учунгина иш беришга мажбурмас
Совет ҳарбийларининг 2ЖЧда қилган ваҳший жиноятлари ҳақида билмоқчи бўлсангиз шу китобни тавсия қиламан. Уруш қанташчиси бўлган офицер ёзган. Уруш бу уруш. Унда томонларнинг ваҳшийлиги пропорционал ошиб боради. Шунинг учун урушни романтизация қилиш керак эмас. Уруш одамни бузади