Ану мошиналарни яхши кўрадиган блогер(ми, ёки ким у?) бору — Санжик. Бугун кечччаси билан ухлагани бермади. Моторини овозидан уйғонган қизим: “Мама, я боюсь, что это?”
Инсоф покинул чат.
Оиламизда пул топадиган — эрим. Лекин у ўзига деярли пул сарфламайди. Кўпинча совға қилинган ёки эски кийим кияди, кафеларга, чойхоналарга бормайди, фақат уйда овқатланади. Қиммат машина ёки телефон олмайди — пулни инвестиция қилиш керак, деб ҳисоблайди.
Дадам овқат тайёрлашни ёрворадилар. Ёшлигимизда биз уй еғиштирсак, дадам маззали таомлар қилиб берар эдилар. Ҳозир уйларига мехмонга борсам, аям билан биргалашиб бир соатда манти/сомса/ош пишириб берадилар. Биз учун бу норма, дадамни иш танламаслик ҳислатларини яхши кўрамиз.